» » Интизом ва қонунийликни мустаҳкамлаш чоралари кўрилмоқда

Интизом ва қонунийликни мустаҳкамлаш чоралари кўрилмоқда

01 март 2024 г 208 Комментарии: 0

Айни кунларда Жиззах вилояти ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлашга оид тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, Зомин туманида соҳа вакиллари ва уларнинг қариндошлари иштирокида ташкил қилинган йиғилишда вилоят ИИБ маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари, подполковник Акбар Холтўраев хизмат интизомини бузиш ҳамда қонунга зид хатти-ҳаракатларга қўл уриш оқибатларини тушунтирди. Шунингдек, шахсий таркибга ички ишлар органлари ходимларига яратилган имтиёзлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Шунингдек, йиғилганларга коррупция билан боғлиқ ҳолатларнинг оқибатлари акс эттирилган видео роликлар намойиш этилди. Тадбир давомида хизматда наъмуна кўрсатаётган бир гуруҳ ходимлар ва уларнинг ота-оналарига вилоят ИИБ бошлиғининг ташаккурномалари ҳам топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!