» » Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

29 февраль 2024 г 372 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлигида ўтказилган танқидий-таҳлилий йиғилишда вилоят ҳокими Эргаш Салиев янги тайинланган ўринбосарни таништирар экан, инвестиция соҳасида вилоятдаги ишлар ва бу соҳада фаолият олиб бораётган кадрлар салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.

2021 йилдан ҳозирги вақтгача вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаёган Нурматов Нодир Баҳодирович бошқа ишга ўтиши муносабати билан унинг ўрнига Жиззах шаҳридаги “MINGUAN SILU INDUSTRY” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона директори бўлиб ишлаб келаётган Комилов Иброхимжон Нурмахаммадович тайинланди.

Комилов Иброхимжон Нурмахаммадович 1990 йилда Фарғона вилояти Олтиариқ туманида таваллуд топган 2013 йил Фарғона давлат университети (кундузги) ва 2022 йилда Ўзбекистон Миллий университети (сиртқи) бўлимини тамомлаган.Маълумоти бўйича мутахассислиги хитой тили бўйича филолог, иқтисодчи.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!