» » Жиззах шаҳридаги марказий кўчаларнинг айрим қисмларига тақиқловчи белгилар ўрнатилади

Жиззах шаҳридаги марказий кўчаларнинг айрим қисмларига тақиқловчи белгилар ўрнатилади

04 март 2024 г 301 Комментарии: 0

Эндиликда Жиззах шаҳар ҳудудида ҳам юк транспортларининг ҳаракатланиши чекланади.

Жиззах шаҳри ҳудудида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва фуқаролар билан боғлиқ йўл-транспорт ходисаларини олдини олиш мақсадида тақиқловчи белгилар ўрнатиш тўғрисида Жиззах шаҳар ҳокимининг қарори эълон қилинди.

Унга кўра, Жиззах шаҳар Шароф Рашидов  шоҳ кўчасида жойлашган Жиззах давлат педагогика университети ҳудудидаги тиббиёт институти маъмурий биноси рўпарасидан “Янги Зебо” савдо мажмуаси автотураргоҳига кириш кириш йўлагига қадар 3.27 “Тўхташ тақиқланган” ҳамда Шароф Рашидов шоҳ кўчасининг Халқдар дўстлиги, Тошкент ва Мустақиллик кўчалари билан  кесишган чорраҳасидан Шифокорлар кўчасига қадар бўлган оралиғида юк автомобилларининг ҳаракатланишини тақиқлаш, Жиззах шаҳридаги Шароф Рашидов шоҳ кўчасининг таъмирланган қатнов қисмини навбатдаги таъмир муддатига қадар сақланиш учун 3.4 “Юк автомобилларининг ҳаракатланиши тақиқланган” ва 7.2.2 “Таъсир оралиғи” белгилари ўрнатилади. 

Шунингдек, Жиззах шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига кириш йўлининг доимий равишда очиқ ҳолатда бўлишини таъминлаш учун “Ёнғин хавфсизлиги хизмати” ҳудуди рўпарасидан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиззах вилояти “Динамо жисмоний тарбия  спорт жамияти Кенгаши” биноси жойлашган оралиқдаги масофага 3.27 “Тўхташ тақиқланган” ҳамда ушбу ташкилотларга кириш йўлаклари олдида 3.1 “Кириш тақиқланган” йўл белгилари, “Зилол” МФЙ ва Шароф Рашидов  тумани “Қўшкўприк” МФЙ ҳудудлари чегарасидан ўтувчи Шаршара кўчасининг Мустақиллик кўчасига туташган жойидаги кўп қаватли бинолар оралиғидаги тирбандликларни олдини олиш мақсадида “Тўхташ тақиқланган” йўл белгилари ўрнатилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!