» » Фориш туман ички ишлар бўлими ходимлари ва уларнинг оила аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди

Фориш туман ички ишлар бўлими ходимлари ва уларнинг оила аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди

05 март 2024 г 223 Комментарии: 0

Фориш туман «Маҳалла маркази»да туман ички ишлар бўлимида хизмат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган тадбир бўлиб ўтди.

Йиғилишда Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси ММИ ва КБТХ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Ш. Хикматуллаев ва ИИВ шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Жиззах вилояти бўйича бўлими масъули сўзга чиқиб, хизмат интизомини бузиш ҳамда қонунга зид ҳатти-ҳаракатларнинг оқибатлари хусусида тўхталди. Шунингдек, шахсий таркибга ходимларга яратилган имтиёзлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилиб, коррупция билан боғлиқ ҳолатларнинг оқибатлари акс эттирилган видео роликлар намойиш этилди.

Тадбир давомида хизматда наъмуна кўрсатаётган бир гуруҳ ходимлар ҳамда уларнинг ота-оналарига туман ИИБ бошлиғининг ташаккурномалари ҳам топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!