» » Жиззахда 8 –март Халқаро хотин-қизлар куни нишонланди

Жиззахда 8 –март Халқаро хотин-қизлар куни нишонланди

05 март 2024 г 304 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимлиги Анжуманлар саройида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирок этди ва “Аввало, сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун Жонажон Жиззахимизнинг хотин-қизларини 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман” деб барчани самимий муборакбод этди.

Вилоятда 2023 йилда 30 664 нафар хотин-қизлар турли соҳалардаги корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштирилди.

“Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш истагида бўлган 17 333 нафар хотин-қизларга тижорат банклари томонидан 222 млрд 805 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Ўтган йил давомида 10 016 нафардан ортиқ хотин-қизлар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилди. Маҳаллалардаги 38 004 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичи рўйхатига киритилиб, 2023 йилда уларнинг 37 792 нафарининг муаммолар ҳал этилди.

10 026 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар янги иш ўринлари ва жамоат ишларига жойлаштирилди. 3 700 нафар аёлларга тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишлари учун имтиёзли кредитлар ажратилди.

23 449 нафар боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизларга моддий ёрдам берилди.Шундан, 710 нафарининг уй-жойи таъмирлаб берилди. 623 нафар уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларнинг уй-жой масалалари ҳал этилди. “Аёллар дафтари” жамғармасидан 21 млрд. 684 млн. сўм маблағлар сарфланди.

Шунингдек, Оила ва хотин-қизлар мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан ва бошқа манбалар ҳисобидан 4194 нафар хотин-қизлар ва уларнинг фарзандларини даволатиш учун 4.4 млрд. сўм маблағ ажратилди. 442 нафар хотин-қизлар реаблитация воситалари билан таъминланди. "Аёллар дафтари"га киритилган 115 нафар хотин-қизларнинг хонадонларига 3 млрд. 380 млн. сўмга қуёш панелларини ўрнатиб берилди.

Тантанали тадбирда турли соҳаларда меҳнат қилаётган фаол хотин-қизлар эсдалик кўкрак нишони ва вилоят ҳокими фахрий ёрлиғи билан тақдирланишди.

Тадбирда маҳаллий ижодкорларнинг чиқиши келганларни хушнуд этиб, “Яккасорой” тантаналар мажмуасида давом этган тадбир барчага манзур бўлди.

 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!