» » Ғаллаорол туманида раҳбар ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Ғаллаорол туманида раҳбар ва ёшлар учрашуви ўтказилди

06 март 2024 г 277 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Акмал Савурбоев бошчилигидаги вилоят ички ишлар, ДХХ ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари, вилоят бошқармалари ва ташкилотлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ Ғаллаорол тумани Дўстлик маҳалласи ҳудудидаги 15-сонли мусиқа ва санъат мактабида туман ёшлари билан учрашишди.
Учрашувда ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ўқитиш ва касб-ҳунарга йўналтириш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди.
Шу билан бирга ёшларнинг қизиқишлари ва интилишларини қўллаб-қувватлаш ва зарур қулайлик яратиш борасидаги ишлар тахлил қилинди.
Мулоқот давомида тадбир иштирокчилари ўзларини қийнаётган муаммоларини ҳал этишда борасида раҳбарларга мурожаатларини билдиришди.
Учрашув очиқ мулоқат кўринишида бўлиб ўтиб, ёшлар томонидан билдирилган мурожаатлар ижроси юзасидан тегишли масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!