» » “Энг намунали маҳалла раиси” кўрик-танловининг Жиззах вилояти босқичи ўтказилди

“Энг намунали маҳалла раиси” кўрик-танловининг Жиззах вилояти босқичи ўтказилди

07 март 2024 г 373 Комментарии: 0

Жиззах вилоят Мусиқали драма театрида “Энг намунали маҳалла раиси” кўрик-танловида туман (шаҳар) босқичида ғолиб бўлган 13 нафар маҳалла раислари иштирок этишди.

Кўрик-танловни кузатиш учун туман (шаҳар) маҳаллаларидан 450 дан ортиқ маҳалла тизими ходимлари иштирок этди.Кўрик-танловнинг вилоят босқичини баҳолаб бориш учун 9 нафар ҳакамлар ҳайъати иш олиб борди.

Вилоятдаги 309 та маҳалла фуқаролар йиғинида 268.8 минг хонадонларда 355.1 минг оилада   1 млн. 460 минг аҳоли истиқомат қилади.

Учта шарт якунига кўра 1-ўринни 133 балл билан Жиззах шаҳар “Ёшлик” МФЙ раиси, 130 балл билан 2-ўринни Дўстлик тумани “Саноатчилар” МФЙ раиси, 3-ўринни Зарбдор тумани “Нурафшон” МФЙ раиси, 4-ўринни 127 балл билан Пахтакор тумани “Олмазор” МФЙ раиси ва 5-ўринни 125 балл билан Зомин тумани “Ғаллакор” МФЙ раиси лойиқ деб топилди.

Улар “Энг намунали маҳалла раиси” фахрий ёрлиғи, 5.0 млн сўм пул мукофоти ҳамда телевизор билан тақдирланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!