» » Жиззах вилоятидаги ҳарбий қисмларнинг бирида очиқ эшиклар куни ўтказилди

Жиззах вилоятидаги ҳарбий қисмларнинг бирида очиқ эшиклар куни ўтказилди

07 март 2024 г 165 Комментарии: 0

Ҳарбий прокуратура ва куч тузилмалари ҳамкорлигида Жиззах вилоятидаги ҳарбий қисмларнинг бирида очиқ эшиклар куни ўтказилди.

Уч юздан ортиқ умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва маҳаллалар ёшлари қамраб олинган ушбу тадбирда Бош прокурор ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Б.Кудратходжаев ҳамда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Ф.Зиябаев иштирок этди.

Ҳарбийларнинг чиқишлари, турли спорт мусобақалари ёшларга мардонаворлик ва шижоат бағишлади. Беллашувларда ғолиб бўлганлар муносиб тақдирланди.

Шунингдек, жараёнда хоҳловчилар учун тиббий маслаҳат бериш ва уларни тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида малакали тиббиёт мутахассислари фаолият кўрсатди.

Ўқувчи-ёшларнинг ҳарбий акалари билан самимий суҳбатлари байрамона дастурхон атрофида янада қизғин тус олди.

Тадбирдан сўнг ҳарбий қисмдаги мавжуд шароитлар ўрганилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!