Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Мирзачўл туманида "Оқ қалпоқ" куни нишонланди
11 март 2024 г 229 Комментарии: 0
Маълумки, 5 март қардош халқ Қирғизистонда 2016 йилдан бери "Оқ қалпоқ" куни сифатида нишонланиб келинмоқда.
"Оқ қалпоқ" - бу анъанавий эркаклар бош кийимларидан бири. Асрлар давомида қирғиз халқи бош кийимни муқаддас деб билган. Манас Баба давридан бери унинг шакли ўзгармади ва кўп қиррали аҳамиятга эга.
Халқ усталари айтишича, оқ қалпоқ қорли чоққилардан андоза олган. Соф матодан ишланган қалпоқ қишда инсон бошини совуқдан сақлайди, ёзда – иссиқдан.
Мустақиллик йиллари миллий бош кийим кенг тарқала бошлади. Каттаю-кичик оқ қалпоқни ифтихор билан кийиб юради. Ҳурматли меҳмонларга, жумладан, расмий сафар билан келган хориж арбобларига, қадрли совға сифатида айнан оқ қалпоқ тақдим этилади.
Кўп миллатли Мирзачўл туманида ҳам ушбу байрам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Тадбир давомида юртни, дўстликни, қардошликни мадҳ этувчи оҳангдор қўшиқлар ва рақслар янгради.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!