Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳрида ёшларни IT ва немис тилига ўқитиш бўйича ўқув марказлари ҳамкорлиги йўлга қўйилмоқда
14 март 2024 г 318 Комментарии: 0
Жиззах шаҳрида ёшларни IT ва немис тилига ўқитиш бўйича ўқув марказлари ҳамкорлиги йўлга қўйилмоқда.
Бугунги кунда Жиззах шаҳрида 40 409 нафар ёшлар мавжуд бўлиб, вақтинча ишсиз, банд бўлмаган ёшлар 221 нафарни ташкил этади.
Шуни инобатга олиб, уларни замонавий касблар ва хорижий тилларга ўқитиш мақсадида Жиззах шаҳридаги «Беруний» ўқув маркази ҳамда «PEAK IT» аcадемй ўқув маркази билан ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан Жиззах вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи, ўқув маркази раҳбарлари иштирокида учрашув ташкил этилди.
Келишилган режага мувофиқ дастлаб, мактаб битирувчилари ва банд бўлмаган 200 нафар ёшлар IT йўналишларида, 100 нафар ёшлар немис тилига ўқитилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!