Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўтказилмоқда
14 март 2024 г 853 Комментарии: 0
Жиззах шаҳрида навбатдаги ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бошланди.
Унда тегишли тармоқ, уюшма ҳамда Республиканинг барча ҳудудларидан тадбиркорлар иштирок этмоқда.
Ярмаркада автомобилсозлик, қурилиш материаллари, тўқимачилик, электротехника, фармацевтика, кимё, транспорт ва логистика соҳаларида тармоқ ва ҳудудий корхоналар ўртасида кооперация алоқаларни янада мустаҳкамлаш билан бирга кичик бизнес субъектлари учун ҳам янада катта имкониятлар яратилмоқда.
Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасида вилоятдан ҳамда Республикамизнинг барча вилоятлари, тегишли тармоқларидан жами 200 дан ортиқ корхоналар 3,5 минг турдан зиёд ўз маҳсулотлари билан, 1100 га яқин тадбиркорлар иштирок этмоқда.
Жиззах вилоятида ҳам ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳамда импортни оптималлаштириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилди.
Маҳаллийлаштириш дастурининг корхоналари сони 2017 йилга нисбатан 8 мартага, лойиҳалар сони 5 мартага, ишлаб чиқариш хажми эса 1141 баробарга ошган.
Хусусан, вилоятимизда 2023 йилда 19,0 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, аҳоли жон бошига 12 млн 740 минг сўмни ташкил этди (2022 йилда 7 млн 779 минг сўмни ташкил этган).
Шунингдек, жорий йилнинг январь-март ойларида 5,0 трлн. сўмдан зиёд саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!