» » Дўстлик туманида аҳоли муаммолари “хонадонбай” тарзда ўрганилди

Дўстлик туманида аҳоли муаммолари “хонадонбай” тарзда ўрганилди

15 март 2024 г 314 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 ноябрдаги ПФ-252-сонли Фармони талаблари асосида 3-сектор раҳбари, Дўстлик тумани ИИБ бошлиғи Ш.С.Қосимов томонидан “Ғ.Ғулом” МФЙ ҳудудидаги 3-сектор штабида, Нурафшон ва Ш.Рашидов кўчаларида уйма-уй юриш орқали аҳоли билан оммавий сайёр қабул тадбири ўтказилди.
Унга МФЙ раиси М.Қулжонов, ёшлар етакчиси Д.Туратошов ва хотин-қизлар фаоли Г.Эрназаровалар ҳамда туман ташкилот ва идоралари раҳбарлари ҳамроҳлик қилишди.
Тадбирда фуқаролардан деҳқончилик қилиш учун 50 сотих ер майдони олиш, кредит ажратиш, “Аёллар дафтари”га рўйхатга киритиш, ОТМнинг контракт тўловини тўлаб бериш ва бошқа шу каби муаммоли масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
Муаммоларнинг ечими қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этиши сабабли, алоқадор ташкилотларга топшириқ берилиб, ижроси назоратга олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!