» » Халқимиз қалбининг мусаввири

Халқимиз қалбининг мусаввири

15 март 2024 г 315 Комментарии: 0

Айни кунларда Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Ўзбекистон халқ рассоми Жалолиддин (Равшан) Миртожиев (1954-2015) таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан “Мен ўзбекнинг мусаввириман” номли хотира кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Кўргазмада рассом асарларидан намуналар, ҳаётининг нурли онлари, оила даврасидаги завқли лаҳзалар, қизғин ижод жараёни акс этган фотосуратлар, фаолияти билан боғлиқ ашёлар намойиш этилмоқда.

Намойишга қўйилган экспонатлар Жалолиддин Миртожиевнинг юксак маҳоратидан далолат бериши билан бирга, ижодкор чин маънода халқимиз қалбининг, миллий ғурурининг ифодачисига, улуғ аждодларимиз сиймоси меъморига айланганини кўрсатади.

Зотан, пойтахтимиздаги Абдулла Қодирий, Ғафур Ғулом, Зулфия, Ойбек, Беруний, Саид Аҳмад ва Саида Зуннунова, Андижондаги Бобур ва Чўлпон, Самарқанддаги Рудакий ва Мирзо Улуғбек, Бухородаги Фитрат, Ғазалкентдаги Элбек ҳайкаллари, пойтахтимиздаги «Ватанга қасамёд», Жиззах, Андижон ва Фарғонадаги «Мотамсаро она» монументлари айнан Равшан Миртожиев ва унинг шогирдлари томонидан ишланган лойиҳалардир.

Ҳайкалтарош кўз нури, қалб қўридан бунёд бўлган асарлар дунёнинг Москва, Рига, Париж, Қоҳира, Боку, Шанхай, Токио, Франкфурт каби йирик шаҳарларида ҳам қад ростлаб турибди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!