Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Томорқа – беминнат даромад, сифатли озиқ-овқат манбаи
25 март 2024 г 304 Комментарии: 0
Президентимиз Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ташрифи доирасида «Иттифоқ» маҳалласида бўлиб, томорқа ва уй хўжаликлари билан танишган эди.
Президентнинг ташрифидан мақсад Сайхунободдаги ҳудудни томорқа ва уй хўжалиги имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш моделига айлантириш лойиҳасини ишга туширишдан иборат эди. Келгусида бу тажриба бутун республика бўйлаб қўлланиши режалаштирилган. Давлат раҳбари билан 7 март куни бўлиб ўтган йиғилишда томорқа ерларининг имкониятларини реализация қилиш оилалар учун даромад манбалари яратишнинг энг қулай ва кенг тарқалган усулларидан бири экани айтилганди.
Шу мақсадда, Жиззах шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи, шаҳар 4-сектори раҳбари Ж.Ахбўтаев кеча сектор ҳудудидаги Амир Темур МФЙ да бўлди. Маҳалла еттилиги билан учрашган сектор раҳбари аҳоли томорқа ер майдонларидан унумли фойдаланиш, мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, иссиқхона шароитида етиштириладиган сабзавот экин турларини кўпайтириш, бу орқали аҳоли даромадини ошириш юзасидан олиб бориладиган ишлар муҳокама қилиб олинди.
Шу билан биргаликда шахсий томорқалардан самарали фойдаланишни рағбатлантирилиши юзасидан тушунчалар берилиши таъкидлаб ўтилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!