» » Фориш тумани вакиллари аҳоли томорқасидан самарали фойдаланишни ўрганиш мақсадида Сайхунобод ва Бўка туманларида бўлишди

Фориш тумани вакиллари аҳоли томорқасидан самарали фойдаланишни ўрганиш мақсадида Сайхунобод ва Бўка туманларида бўлишди

26 март 2024 г 246 Комментарии: 0

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида бўлиб, аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш, шу ҳисобдан оилалар даромадини ошириш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берган эди. Айни кунда ана шу топшириқлар ижросини таъминлаш борасида ишлар бошлаб юборилди.

Фориш туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Икром Матиев, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Икром Нарзиев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Қаҳрамон Назаров ва туман солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Санжар Ҳафизов бош тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш, ҳар бир оилада кичик иссиқхоналар ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ва тажриба алмашиш мақсадида Сирдарё вилоятининг Сайхунобод ҳамда Тошкент вилоятининг Бўка туманларидаги маҳаллаларда аҳоли томорқасида экин экиш, кичик иссиқхоналар ташкил этилиши ва томорқадан самарали фойдаланиб, ҳар бир оила аъзоси даромадини 1,5 миллионга етказиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан атрофлича танишишди.

Ташриф давомида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ўзаро тажриба ҳам алмашишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!