Республикада экотизимларни ҳимоя қилиш ва янада ривожлантириш, кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш ва яшил майдонларни кенгайтириш борасида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг амалга оширилиши муҳим қадам бўлди.
Лойиҳа доирасида мамлакатимиз минтақаларини экологик тоза ва яшаш учун барча имкониятлар мавжуд бўлган ҳудудга айлантириш, уларнинг кўкаламзорлаштириш даражасини ошириш мақсадида вазирликлар, идоралар, хусусий ва давлат ташкилотлари ҳамда маҳаллаларда бир қатор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан, BMB HOLDING томонидан Бахмал туманидаги заъфарон плантацияларида бу йил ҳам "Яшил макон" дастури доирасида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳамда кўчатлар ўтқазиш ишлари давом эттирилмоқда.
Президентимиз таъкидлаганидек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси – бу бир йиллик тадбир эмас”. Дарҳақиқат, яшаб турган жойимизни озода сақлаб, биздан кейинги авлод ҳам муносиб табиий муҳитда яшашлари учун бугун биз табиатга меҳр ва эътибор берсак келажак авлод ҳам муносиб экологик шароитда яшайди. Бунинг учун биз ер ва сув ресурсларини, экологик тизимни асраш ҳамда дарахт кўчатларини экиб, боғлар яратишимиз зарурдир.