» » Зарбдор тумани ҳокими аҳоли томорқаларини кўздан кечириб, уларнинг ерлардан қандай фойдаланаётгани билан танишди

Зарбдор тумани ҳокими аҳоли томорқаларини кўздан кечириб, уларнинг ерлардан қандай фойдаланаётгани билан танишди

29 март 2024 г 267 Комментарии: 0

Зарбдор туманида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва бу борада хонадон эгаларининг кўникмаларини ошириш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Туман ҳокими Зафар Рузиев, сектор раҳбарлари ва Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси туман бўлими раҳбари туманнинг 1-секторига қарашли Мустақиллик МФЙда аҳоли томорқаларини кўздан кечириб, уларнинг ерлардан қай йўсинда фойдаланаётганликлари билан танишди.

Туман раҳбари аҳоли томорқаларини кўздан кечирар экан, хонадон эгалари билан суҳбатлашиб ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш зарурлиги хусусида кўрсатма ва тавсиялар берди. Шунингдек, томорқа нафақат даромад манбаи, балки оила аъзоларининг бандлиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!