Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Пиллачиликда интенсив технологияларни қўллаш ва соҳада хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича семинар бўлиб ўтди
03 апрель 2024 г 362 Комментарии: 0
Дўстлик туманида “Пиллачиликда интенсив технологияларни қўллаш орқали ҳосилдорликни ошириш ва соҳада хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш” мавзусида кўргазмали амалий семинар ўтказилди.
Унда Президент маслаҳатчиси ўринбосари Шуҳрат Ғаниев, Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, вилоят ҳокимининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Назира Мухторова, вилоятдаги Оила ва хотин-қизлар бўлимлари раислари ва бошқа мутасаддилар иштирок этишди.
Зулайҳо Маҳкамова дастлаб туманда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида амалий ишлар билан танишиш мақсадида Микросаноат ва хизмат кўрсатиш марказида бўлиб, олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Иштирокчилар “Олмос гамбой” фермер хўжалигида ҳам бўлиб дала четларида амалга оширилаётган экин экиш ишлари, дала маданияти, шунингдек, чигит экиш жараёни билан танишишди. Шу ерда “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида кўчат экиш тадбирларида фаол қатнашиш бўйича вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Анорбой Эшматовнинг фермерларга мурожаатнома йўллади.
Семинар иштирокчилари тумандаги У.Маматқулов ФХХУ “Мамат ота” фермер хўжалигига қарашли дала шийпонида плёнка остида пилла боқиш тадбирлари билан танишишди.
Шундан кейин, туманда пиллачиликда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларга муносиб шароит яратиш, меҳнатини рағбатлантириш, пилла бўйича туманнинг экспорт имкониятлари ошириш бўйича туман ҳокими Шавкат Дарвишев йиғилишганларга тақдимот қилди.
Таъкидланганидек, туманда 2024 йил пилла мавсумида эса сал кам 2000 қути ипак қурти боқиш орқали 100.0 тонна пилла хом-ашёси етиштириш режалаштирилган. Бу орқали экспорт қиймати 559,4 минг доллар даромад олинади. Пилла боқиш мавсумида қарийб 4,5 минг кишининг бандлиги таъминланади.
Семинар туманнинг “Саритепа” маҳалласида яшовчи фуқаро Махфуза Мадумарова хонадонида давом этиб, уйда ташкил этилган қуртхона фаолияти кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, Зулайҳо Маҳкамова “Сайхунобод” тажрибасининг тумандаги ижроси билан танишиш мақсадида Манас маҳалласининг Кўкдала кўчасида яшовчи Нафосат Муҳаммадиева хонадонида бўлди. Бу ерда хонадон аҳли ҳамда маҳалла аёллари билан учрашиб, томорқа ҳар бир оиланинг даромад манбаи эканини таъкидларкан, ундан унумли фойдаланиш зарурлиги ҳақида тавсияларини берди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!