Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Солиқ қўмитаси вакиллари ва республика «Агробанк» АТ банки масъуллари тадбиркорлар билан учрашди
03 апрель 2024 г 301 Комментарии: 0
Шароф Рашидов туман ҳокимлигида ўтказилган учрашувда тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги, «маҳаллабай» тизим асосида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар ва хотин-қизларни даромадли меҳнат билан банд қилишга йўналтирилган дастурлари доирасида кредит олиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда Солиқ қўмитаси масъулларидан А.Ишназаров ва Агробанк АТ бошқарув раиси ўринбосари Ж.Турдиевлар сўзга чиқиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиш, банк кредитларини ажратилиши нафақат мамлакат иқтисодиётини ривожлантиради, балки аҳолига қўшимча иш ўринлари яратиб, уларнинг турмуш шароитини яхшилашга ҳам ёрдам бериши таъкидланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!