» » Жиззах шаҳрида ноқонуний майнинг ферма ташкил этган шахс қўлга олинди

Жиззах шаҳрида ноқонуний майнинг ферма ташкил этган шахс қўлга олинди

06 апрель 2024 г 361 Комментарии: 0

Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиззах шаҳри Қалия МФЙда ўз хонадонида ноқонуний майнинг ферма ташкил этган шахс қўлга олинди.

У уйининг том қисмида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига яширинча уланиб фаолият олиб борган. Натижада, “Ўзэнергоинпекция” Жиззах ҳудудий бошқармаси ҳисоб-китобларига кўра, давлатга жами 280 800 000 сўм зарар етказилган.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси тегишли банди билан жиноят иши қўзғатилди. Ноқонуний фаолият учун фойдаланилган барча жиҳозлар мусодара қилинган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!