» » Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Зафаробод тумани маҳаллаларида бўлди

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Зафаробод тумани маҳаллаларида бўлди

13 апрель 2024 г 278 Комментарии: 0


Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Зафаробод тумани Тинчлик маҳалласида бўлиб, аҳоли пунктида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган ишларнинг бориши билан танишди.


Туман мутасаддилари билан бирга аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, инфратузилмани янада яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Шу билан бирга 15- сонли умумтаълим мактабида олиб борилаётган қурилиш, таъмирлаш ишларини жадаллаштириш ва сифатли тарзда амалга ошириш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берди.
Генерал-майор Ғайрат Қодиров Зафаробод тумани Нурафшон ШФЙ ҳудудидан ўтган Пахтакор-Чимқўрғон автомобил йўлининг 92- км.даги йўл ўтказгич, яъни кўприкнинг таянч устуни яроқсиз ҳолга келганлиги сабабли транспорт воситаларининг ҳаракатини вақтинча тўхтатиш ҳамда қурилиш, таъмирлаш ишларини бошлаш бўйича топшириқ берди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!