Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ҳокимият тизимида манфаатлар тўқнашувини аниқлаш юзасидан йиллик декларация ўтказилди
16 апрель 2024 г 128 Комментарии: 0
Вилоят ҳокимлиги тизимида манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар беришга мўлжалланган алоқа каналлари ва уларни ишлаш тартиби тўғрисидаги маълумотларни расмий веб-сайт ва бошқа ОАВларда жойлаштирилиб, ижтимоий тармоқлардаги расмий канал ва саҳифалар, телеграм бот орқали келиб тушадиган мурожаатларни коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси ходими томонидан қабул қилиш, дастлабки текширувдан ўтказиш, манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги хабарларни қабул қилиш реестрини юритиш ва мурожаатларни рўйхатга олиш, хабар берувчининг анонимлигини таъминлаш тартиби жорий этилган.
Ҳокимлик ходимларига манфаатлар тўқнашуви мавзусида ўқув-семинарлари ўтказилиб, ўзларининг хизмат мажбуриятларини бажаришда ва ҳокимият манфаатларини ифодалашда низомда белгиланган тамойилларга амал қилишлари, манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган вазиятлардан ўзларини сақлашлари, манфаатлар тўқнашувини олдини олиш мақсадида қандай ҳолларда ходимлар манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериши кераклиги тушинтирилди ва низом талаблари кўра имзо қўйдирилган ҳолда таништирилиши таъминланди.
Вилоят ҳокимининг 2022 йил 16 июндаги 306-3-0-Q/22-сон қарори билан тасдиқланган манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича низомга мувофиқ, вилоят ҳокимлиги тизимида 2024 йил 10 мартгача манфаатлар тўқнашувини ҳар йиллик декларация қилиш ўтказилди.
Ўтказилган йиллик декларация давомида вилоят ҳокимлиги, шаҳар ва туман ҳокимликларида ишловчи ходимларнинг манфаатлар тўқнашуви бўйича йиллик ва бўш жойларга ишга қабул қилинган ходимларнинг дастлабки тарзда ошкор қилишда тўлдирган декларация аризалари таҳлил қилиниб манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланмади.
Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!