» » Биз тазйиқ ва зўравонликка қаршимиз!

Биз тазйиқ ва зўравонликка қаршимиз!

24 апрель 2024 г 260 Комментарии: 0

Аёл дунёдаги энг нозик ва такрорланмас хилқатдир. Аёл бу она, аёл бу фарзанд, аёл бу умр йўлдош.

Аёллар доим оиласи ва фарзандлари учун қайғуради, уларни ҳимоя қилишга ҳар қандай вазиятда тайёр турадилар. Аммо аёлларимизнинг ўзи ҳам ҳимояга муҳтож эканлигини баъзида унутиб қўямиз.

Ўтган асрнинг 80–90 – йилларида аёлларга нисбатан паст назар билан қарашган. Уларнинг таҳсил олишига, жамоат, маданият соҳаларида иш юритишига қарши бўлишган. Бугунги кунда эса хотин-қизлар жамиятда ўз ўрнига эга, барча жабҳада фаолдир. Юртимиз мустақилликка эришганидан сўнг кўплаб ислоҳотлар ўтказилди. Айниқса хотин – қизларимизга  катта эътибор қаратилди.
Хусусан муҳтарам Президентимиз томонидан хотин-қизларни оилада, иш жойларида, таълим муассасаларида ҳамда бошқа жойларда тазйиқлар ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш ҳамда хотин-қизларимизга қулай  шарт–шароитлар яратиб бериш мақсадида  турли қонун ва фармонлар қабул қилинган. 
Афсуски, бугунги кунда аёлларимиз орасида тазйиқ ва зўравонликка учраш ҳолатлари кузатилмоқда . Бунинг асосий сабаби нима ? Бундай ҳолатларнинг кўпайиб боришига ким ёки айнан нима сабаб бўлмоқда? Шунга ўхшаш саволлар жавоби доимо очиқ қолмоқда.
Хотин-қизларимиз орасида бундай ҳолатлар сони ортиб боришининг сабабларидан бири бу уларнинг ҳуқуқий билимларининг етарли эмаслигида десак асло адашмаймиз. Албатта бу борада қилиниши керак бўлган ишлар талайгина.

Ўзбекистон "Адолат" СДП ҳамда Ўзбекистон Республикаси оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда 25 мартдан - 25 апрелга қадар хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан асраш ҳамда уларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш бўйича тадбирлар ташкил этиш режалаштирилган. Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан Шароф Рашидов тумани 16-умумтаълим мактабида  партиянинг “Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида “Хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоялаймиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда партиянинг вилоят, туман Кенгаши вакиллари, халқ депутатлари Ш.Рашидов туман Кенгаши депутатлари, туман “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари, маҳалла фаоллари ҳамда мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққан туман Кенгаши депутати Шоира Акбарова мамлакатимизда аёлларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга шароитлар яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигига, хотин-қизларнинг сиёсий-хуқуқий билимларини ошириш, жамиятда ўз ўрнига эга бўлиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтди. Аммо шунга қарамасдан, сўнгги пайтларда айрим шахслар томонидан хотин-қизларга турли хил кўринишдаги тазйиқларни ўтказиш, уларни хўрлаш, камситиш ҳолатлари учраб турганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, хотин қизларга кўрсатиладиган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари ва улардан ҳимояланиш, аёлларнинг жамиятдаги мавқеини янада ошириш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш, тазйиқ ва зўравонликка учраган шахсларга ҳимоя ордерларини берилиш тартиби ва аёлларни реабилитация ва ҳимоя қилиш маркази фаолияти борасида ҳам фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Қонунларимизда ҳар қандай зўравонликка нисбатан жазо белгиланганлиги, ҳеч ким инсон, айниқса аёл шаънини оёқ ости қилишга, уни таҳқирлашга ҳаққи йўқ. Жамиятда хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларнинг оила ва жамиятдаги ролини кучайтириш, хотин-қизларни давлат бошқаруви ва сиёсатга фаол жалб этиш, энг асосийси зўравонликларнинг барча кўринишларидан, таҳдидлардан ҳимоялашга ҳаммамиз бирдек масъул ва жавобгармиз, - деди "Адолат " СДП Жиззах вилоят Кенгаши бош мутахассиси Шахноза Соатова. .
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида ўтган тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олиш имконига эга бўлдилар.

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят
            Кенгаши Матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!