Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Маҳаллаларда тадбиркор аёллар сафи ошиб бормоқда
30 апрель 2024 г 277 Комментарии: 0
Партиянинг истиқболли лойиҳаларидан бири “Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танловининг дебочаси – маҳаллалардан бошланди.
Бу эса, маҳаллаларда хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни янада ривожлантиришда, илғор иш тажрибаларини оммалаштиришда жуда қўл келиши тайин
Ш.Рашидов туманидаги “Тараққиёт”, “Яхтанлик”, “Хавастлик”, “Янгиобод” маҳаллаларида фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирокида бўлиб ўтган “Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танловнинг саралаш босқичида Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова, маҳаллий Кенгаш депутатлари, “маҳалла еттилиги” аъзолари ҳам фаол иштирок этишди. Очиғини айтиш керак, маҳаллаларда фаолият олиб бораётган кўплаб тадбиркорларимизнинг фаолияти, дарҳақиқат, ибратга лойиқ.
Мисол учун, “Тараққиёт” маҳалласидаги “Элсевар” тикув цехи раҳбари Зебинисо Хидирова тадбиркорлик фаолиятини бошлаганига 2 йилдан ошди. Айни пайтда тиниб-тинчимас бу тадбиркор аёл 50 нафардан ошиқ хотин-қизларнинг бандлигини таъминлади. Айни пайтда тадбиркор янги лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. Агар бу лойиҳалар муваффақиятли амалга ошса, яна 50 та иш ўрни яратиш имконияти яратилади.
“Яхтанлик” МФда жойлашган "Шарқона ва шарқона либослар "МЧЖ тикув цехининг раҳбари Феруза Пардаева эса 40 нафар янги иш ўрни яратибди. Унинг тикувчилик цеҳида маҳаллий чеварлар турли хил маҳсулотлар, жумладан махсус кийимлар тикиб истеъмолчиларга етказиб бермоқдалар.
“Янгиобод” МФЙдаги "Гўзал" ЯТТ тикув цехи раҳбари Гўзал Пўлатова эса маҳалладаги ишсиз хотин-қизларининг 20 нафарининг бандлигини таъминлашга ҳисса қўшибди.
Саралаш босқичи давомидаги тумандаги 48 маҳаллалардаги оилавий, хусусий ва бошқа йўналишларда фаолият олиб бораётган тадбиркор аёлларнинг фаолияти билан танишиб чиқилди. Уларнинг энг фаоллари яқинда бўлиб ўтадиган кўрик – танловнинг туман босқичига йўлланма олдилар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!