» » Қирғиз Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Манас маҳалласида бўлди

Қирғиз Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Манас маҳалласида бўлди

13 май 2024 г 351 Комментарии: 0

Халқимиз азал-азалдан турли миллат вакиллари билан бир оиладек, дўст, иноқ яшаб келган. Орадан асрлар ўтсада бу анъана бизнинг давримизга келиб миллатлараро тотувлик янада мустаҳкамланмоқда.

Шулар қатори ўзбек ва қирғиз халқлари узоқ йиллар давомида ёнма-ён, дўст-биродар, қуда-анда бўлиб ҳаёт кечиришмоқда.

Қирғиз Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Муса Джаманбаев делегацияси билан Дўстлик туманининг Манас маҳалласида бўлди.

Меҳмонларни туман ҳокими Шавкат Дарвишев, сектор раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар илиқ кутиб олишди.

Муса Жаманбаев маҳалладаги Маданият саройида ҳам бўлиб, аҳоли ва ёшлар билан учрашди. Унда сўз олган элчи Манасда амалга оширилган кенг кўламли ишлар ҳамда Ўзбекистонда миллатлараро муносабатларга юқори баҳо берди. Шу ерда меҳмонлар шарафига концерт дастурлари намойиш этилди.

Шундан кейин делегация аъзолари 5-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқувчиларга яратилган шароитлар ҳамда таълим-тарбия жараёни билан яқиндан танишди.

Ёшларга таълим-тарбия беришдан ташқари, саломатликларини мустаҳкамлаш, спорт турларини оммалаштириш мақсадида минифутбол ўйини ҳам ташкил этилди.

Туман ҳокими Шавкат Дарвишевнинг элчи билан бўлиб ўтган суҳбатлари давомида ўзаро дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга келишиб олишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!