» » Жиззах шаҳридаги ижод мактабида “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди (Фото)

Жиззах шаҳридаги ижод мактабида “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди (Фото)

20 май 2024 г 449 Комментарии: 0

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабида “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди.

Ижод мактабининг 7-синфига қабул жараёнларига бағишланган мазкур тадбирда 6-синф битирувчилари ва уларнинг ота-оналари,  маҳалла фаоллари, таълим муассасалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан иборат кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. “Очиқ эшиклар” кунига ташриф буюрганлар қуйидаги маълумотларга батафсил эга бўлишди:

 Ижод мактаби ҳақида маълумотлар;

 Ижод мактабидаги ихтисослик фанлар;

 Ижод мактабида ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар;

 Ижод мактабининг ўқувчисига қўйилган талаблар;

 Ижод мактабига қабул ва саралаш босқичлари.

Шунингдек, қабул жараёнларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар иштирок этиб, мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Ижод мактабидаги фан ва ижодий тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишилди.

 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби 2017-йил ташкил топган. Ижод мактабининг мақсади – бадиий адабиёт ва бошқа ижод соҳаларига қизиқадиган иқтидорлиларни саралаш, улардаги истеъдодни янада ривожлантириш учун тегишли шарт-шароит яратишдан иборат.

Таълим муассасасида жами 26 нафар педагог фаолият юритиб, шундан 15 нафари олий тоифали ўқитувчилардир. Дарсдан ташқари тўгараклар эса 10 та бўлиб, улардан спорт йўналишида 2 та, ижтимоий-маданий тўгараклар 8 тани ташкил этади. 

Таълим муассасасида 10 та синф бўлиб, жами ўқувчилар сони 188 нафардан иборат. 

Ижод мактабидаги ихтисослик фанлар, умумтаълим мактаблардаги фанлардан қандай фарқланади 

Ижод мактабида, асосан, она тили ва адабиёт, инглиз тили, тарих фанлари чуқурлаштириб ўқитилади. Она тили ва адабиёт фанлари умумтаълим мактабларига нисбатан дарс соатлари жиҳатидан ҳам, мавзу доираси жиҳатидан ҳам фарқ қилади. Ижод мактабларида ушбу фанлардан   умумтаълим мактаблари дарслиги билан бирга айнан ижод мактаблари учун яратилган дарсликлардан фойдаланилади. “Нутқ маданияти” ва “Матншунослик” каби фанлар ҳам айнан ижод мактабларида дастурларига киритилган

Ижод мактабига қабул ва саралаш босқичлари

Ижод мактабида ўқиш истагини билдирган талабгорлар ҳужжат топширганларидан сўнг уч турдаги саралаш босқичларидан ўтадилар. Биринчи тур ёзма шаклда бўлиб ўқувчилар маълум бир мавзу юзасидан (сурат ёки ролик бўлиши мумкин) ижодий матн яратадилар. Иккинчи турда мактаб адабиёт дарслиги доирасида савол-жавоб бўлиб ўтади. Бунда ҳар бир ўқувчи ўзига тушган билет асосида жавоб бериши лозим. Энг сўнгги босқич - тест. Бунда талабгорлар она тили, адабиёт, инглиз тили фанларидан ҳамда мантиқий фикрлаш юзасидан тузилган тест топшириқларини бажарадилар. Барча босқич натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган ўқувчилар ажратилган квотадан келиб чиққан ҳолда баллар кетма-кетлигида мактабга қабул қилинади.

Ижод мактаби директори Дилафрўз Хамдамова “Шуҳрат” медалиона тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Эркин  Очилов  “Содиқ хизматлари учун” медали, Ҳилола Мамарасулова  “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони ҳамда 6 нафар ходим “Ўзбекистон мустақиллигига 30 йил” тўлиши муносабати билан эсдалик нишони соҳибидир. 

Ижод мактабида маънавий-марифий соҳада эришилган ютуқлар талайгина. Жумладан, шу кунга қадар 9 нафар ўқувчиларнинг илк шеърий тўпламлари чоп этилди.

Шунингдек, мактабнинг “Икки қалб издошлари”, “Бунда булбул китоб ўқийди”, “Умид ғунчалари” деб номланган шеърий тўпламлари кенг оммага тақдим этилди. Ўқувчи ёшларнинг 20 нафари халқаро, 80 нафари республика, 50 нафари туман ва шаҳар миқёсидаги матбуот нашрларида ўз ижодий ишларини нашр эттирган. Жиззах вилоятида иқтидорли ёшлар учун “Олтин фонд” дафтари жорий қилинган. “Жиззах ифтихори 2021” танлови “Олтин фонд”ига Ҳамид Олимжон ва Зулфия ижод мактабининг  5 нафар иқтидорли ўқувчилари киритилган. Шу кунга қадар Республика ижодий танловларида         50 нафарга яқин ўқувчилар ғолиб деб топилган. 

Ижод мактабининг  3 йиллик битирувчиларининг олий таълим муассасасига кириш кўрсатгичи 100%ни ташкил этади.

Айни пайтда эса миллий ҳамда халқаро сертификатга эга ўқитувчилар сони 17 нафарни   ташкил этса, тарбиячи ходимларнинг 5 нафари миллий ҳамда халқаро сертификатни қўлга киритди. Жами 125 нафар ўқувчи ёшлар миллий ва халқаро сертификатларга эга ҳисобланади.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!