Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Президент мактабида ўтказилган "Билимлар куни" тадбирида Жиззах вилояти ҳокими иштирок этди
04 сентябрь 2023 г 366 Комментарии: 0
Бугун Жиззах вилоятининг ҳар бир ҳудудидаги ўрта таълим мактаблари, Президент ва ижод ва ихтисослаштирилган мактаб интернатларида "Билимлар куни" нишонланди.
Жиззах шаҳридаги Президент мактабида ташкил этилган тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Эргаш Салиев барча ёшларни байрам билан самимий муборакбод этди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг adm.maktab.uz электрон платформаси орқали Жиззах вилоятидан биринчи синфга 28 мингдан ортиқ ўқувчилар қабул қилинган бўлиб, уларга12 турдаги ўқув қуролларидан иборат Президент совғалари умумий ўрта таълим муассасаларига етказиб берилди ҳамда таълим муассасаларидаги 1-синф ўқувчиларига тантанали равишда топширилди.
2023-2024 ўқув йили бошланишига қадар умумий ўрта таълим муассасаларида фойдаланилаётган дарсликлардан 1-4 синфларда барча фанлардан 2 195 945 дона дарсликлар ҳамда юқори синф ўқувчилари учун информатика ва ахборот технологиялари ва француз тили ва унга қўшимча равишда 8-синфда Ўзбекистон тарихи, 10-синфда адабиёт ва Давлат ва ҳуқуқ асослари, 11-синфда инглиз тили фанларидан 333 149 дона дарсликлар қайтадан чоп этилиб, таълим муассасаларига етказиб берилди.
Шунингдек, Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент ва ижод ва ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб интернатларида ҳам ёшларнинг таълим олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!