» » Йўл қоидаси билимдонлари: ғолиб финалда аниқланади

Йўл қоидаси билимдонлари: ғолиб финалда аниқланади

06 март 2023 г 605 Комментарии: 0

Жиззах вилоятидаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Яшил чироқ” республика мусобақасининг шаҳар ва туман босқичлари бўлиб ўтмоқда.

Ички ишлар, Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари иштирок этмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги “Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида мамлакатимиз ҳудудидаги барча умумтаълим мактабларида “Яшил чироқ” республика мусобақасининг шаҳар, туман босқичлари ўтказилмоқда.  

Вилоят марказидаги 6-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган “Яшил чироқ” мусобақасининг Жиззах шаҳар босқичида ҳам жамоалар “Йўл ҳаракати қоидалари” борасидаги билимларини синовдан ўтказди.  

– Мазкур мусобақа ўқувчи ёшларнинг йўл ҳаракати қоидалари бўйича билим ва кўникмаларини оширишда муҳим аҳамият касб этади, – дейди Жиззах вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ умумий ўрта  ва ўрта махсус таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш гуруҳи катта инспектори, лейтенант Аббос Дадашов. –  Бундан ташқари, мусобақа баҳонасида кўча ва йўлларда юриш қоидалари кенг тарғиб қилинмоқда.  

“Яшил чироқ” мусобақаси Жиззах шаҳар босқичида иштирокчилар “Сафда юриш”, “Пиёдалар ҳаракатига оид саволлар”, “Ёш велосипедчилар мусобақаси”, “Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш”  каби олтита шарт бўйича ўз билим ва иқтидорини намойиш этди.  

Мусобақа қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. Чунки, ҳар бир жамоа ушбу беллашувга астойдил ғолиб бўлиш учун келганлини исботлади. Энг асосийси ўқувчилар мазкур танлов орқали йўл ҳаракати қоидалари бўйича ўз билимларини янада оширди, янги дўстлар орттирди.  

Мусобақа ғолиб, совриндор, турли номинациялар соҳиблари ва энг фаол иштирок этган жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

“Яшил чироқ” республика мусобақаси Жиззах вилоятининг барча шаҳар ва туманларида бўлиб ўтмоқда.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!