Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бахмалда “Билимлар куни” тадбирида вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи иштирок этди
05 сентябрь 2022 г 567 Комментарии: 0
Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Бекзод Тошпўлатов Бахмал туман Халқ таълими бўлимига қарашли 4-мактабдаги “Билимлар куни” тадбирида иштирок этди.
Мактаб педогогик жамоаси, ўқувчилар ва уларнинг ота - оналари билан ташкил этилган учрашувда, мустақилликнинг тарихий аҳамияти, унинг нақадар олий неъмат эканлиги ва бу неъматнинг қадр –қиммати, уни авайлаш, асрлар оша авлодларимизга етказиш бизнинг муқаддас бурчимиз эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Шу билан биргаликда бугунги кун тараққиётида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти, мамлакатимиз равнақ топишида барча соҳаларда олиб борилаётган жадал ўзгаришлар ҳақида ҳам сўз юритилди.
Бугунги кунда ушбу таълим даргоҳида 35 нафар ўқитувчи 500 нафардан ўқувчиларга таълим тарбия бериб келишмоқда. Бу йил ўқувчилар сони яна 54 нафарга кўпайди. Мактабга илк бор қадам қўйган болажонларга Президент совғаси мактаб ўқув қуроллари топширилди.
Шундан сўнг бошқарма бошлиғи юқори синф ўқувчилари иштирок этган “Мустақиллик дарси”да мамлакатимизнинг эртаси, бугунги олиб борилаётган ислоҳотларимизнинг давомчиси ва буюк аждодларнинг муносиб авлоди эканлигини ва улар учун барча шарт – шароитларни яратиб берилаётганлиги таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Бахмал туманидаги 83 та таълим муассасаларида 31 минг 831 нафар ўғил-қизларимизга 3535 нафар педагог-ўқитувчи ва мураббийлар таълим тарбия беришмоқда.
Тумандаги 83 та таълим муассасаларидан 3 та ихтисослаштирилган мактаб, 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаблари ҳам фаолият олиб бормоқда.
Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!