» » Жиззахда чиқиндиларни бошқариш соҳасида аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш масалалари бўйича республика ишчи гуруҳи иш бошлади

Жиззахда чиқиндиларни бошқариш соҳасида аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш масалалари бўйича республика ишчи гуруҳи иш бошлади

22 май 2024 г 275 Комментарии: 0

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 29 март куни «Яшил макон» лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ҳамда чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” ўтказган видеоселектор йиғилишида бир қатор устувот вазифалар белгилаб берилган эди.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида республика ҳудудларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндиларни бошқариш соҳасини ўрганиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечими юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш баробарида ҳудудларда чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва бошқариш бўйича «Андижон» тажрибасини амалиётга кенг татбиқ этишга аҳамият қаратилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тегишли буйруғи билан тузилган республика ишчи гуруҳи айни кунларда Жиззах вилоятини экологик тоза ҳудудга айлантиришга доир дастурга мувофиқ ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Жараёнда бир қатор вилоят мутасадди ташкилотлари масъуллари иштирокида ҳудудда чиқиндиларни бошқариш соҳаси, бу борасида аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш, полигонларда чиқиндиларни тартибли равишда утилизация қилиш, уларни қайта ишлашни кенгайтириш ва мавжуд инвестисия дастури мажбуриятлари бажарилиши юзасидан қилинган ва келгусида амалга оширилиши керак бўлган ишлар муҳокама қилинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!