Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоят ҳокимининг давлат тили бўйича маслаҳатчиси иштирокида брифинг ўтказилди
22 май 2024 г 333 Комментарии: 0
Жиззах вилоят ҳокимининг давлат тили бўйича маслаҳатчиси Мавланов Баҳодир иштирокида вилоят ҳокимли Ахборот хизмати медиа марказида брифинг ўтказилди.
Брифингда вилоят ҳокимининг давлат тили бўйича маслаҳатчиси Мавланов Баҳодир фаолияти бўйича ахборот берди.
Барчамизга маълумки, 2020 йил 20 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 34-сонли тасдиқлангандан кейин вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимликларида раҳбарнинг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилган эди.
Бугунги кунда маҳаллий давлат ҳокимликларида ҳокимларнинг маслаҳатчилари томонидан маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатлари, дастурлар ҳамда “йўл хариталари”нинг ижросини ташкил этиш;
Географик ва бошқа топономик объектлар, маданий мерос объектларига қонун ҳужжатларига мувофиқ ном берилиши борасидаги фаолиятни монторинг қилиш ва бу борада аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш;
Ҳудудлардаги барча ташқи ёзувлар, шу жумладан лавҳалар, эълонлар, реклама материалларининг давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлишини таъминлашда иштирок этиш каби вазифалар амалга оширилиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги ЎРҚ-303-сонли Қонуни талаблари асосида Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича Вилоятда 1 та, туман (шаҳар)ларда 13 та жами 14 та комиссиялар иш олиб бориб, аҳоли манзиллари хатловдан ўтказилиб, номсиз аҳоли манзиллари, номи қонун талабларига зид бўлган кўча ва аҳоли пунктларини қайта номлаш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинларида кўчаларни қайта номлаш юзасидан қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари вакилларининг йиғилишлари ўтказилиб, тегишли қарорлар асосида Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича туман ҳокимликлари ҳузуридаги комиссиялар томонидан қарорлар қабул қилиниб, халқ депутатлари шаҳар-туман Кенгашларининг сессия йиғилишларида вилоят бўйича жами 9241 та кўча номлари, 176 та қишлоқлар, 551 та аҳоли пунктлари, 309 та маҳалла фуқаролари йиғинлари номлари, 4 та майдонлар, 13 та истироҳат боғлари, 11 та хиёбонлар, 47 та зиёратгоҳлар, 531 та қабристонлар номлари тасдиқланиб, Кадастр агентлигининг географик объектларнинг номлари давлат реестри базасига киритилди.
Вилоят бўйича ўтган давр мобайнида маслаҳатчилар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги, “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги ва “Реклама тўғрисида”ги қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳага оид фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича вилоят ва туманлардаги ташкилотлар, корхоналар, идоралар ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида 200 дан ортиқ тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги, шаҳар ва туманлар ҳокимлари маслаҳатчилари томонидан ҳудудлардаги жамоат жойлари, туманлараро асосий йўллар ва шох кўчалар бўйида ўрнатилган барча ташқи ёзувлар мониторинг қилинган. Мониторинг жараёнида турли хатоликлар билан ёзилган
350 та ташқи ёзувлар аниқланиб, уларнинг 332 тасидаги хатоликлар шу кунга қадар тўлиқ бартараф этилган.
Шунингдек, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази Жиззах ҳудудий бўлинмасида 144 соатлик ўқув дастури асосида турли ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ходимлардан таркиб топган тингловчиларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси, ўзбек адабий тили меъёрлари ҳамда давлат тилида иш юритиш бўйича билим, кўникма ва малакаларини такомиллаштирилиб борилмоқда.
Жорий 2024 йил бошидан ҳозирги кунга қадар бошқарма ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларининг 380 нафар ходимлари мазкур малака ошириш курсларини муваффақиятли якунлаб, давлат намунасидаги малака сертификатларига эга бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг 2023 йил 30 августдаги “Давлат тилини ривожлантириш бўйича қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш масалалари тўғрисида”ги
80/113-ХДФУ-сонли йиғилиши баёнида 2024 йил якунига қадар ҳар бир ҳудуднинг тарихи, қадриятлари билан боғлиқ бўлган жой номлари изоҳли луғатини чоп этиш, бу ишга соҳа мутахассислари, олимлар, тадқиқотчиларни жалб қилиш ҳамда уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш чораларини кўриш топшириғи берилган эди бугунги кунда Жиззах давлат педагогика университетининг бир гуруҳ профессор ўқитувчилари иштирокида мазкур китобни нашрга тайёрлаш борасида жадал ишлар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг сентябрь ойи якунига қадар мазкур китобни нашрдан чиқариш кутилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!