» » Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Туркия ва Хитойлик инвесторларни қабул қилди

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Туркия ва Хитойлик инвесторларни қабул қилди

23 май 2024 г 721 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев вилоят ҳокимлигида Туркия Республикасининг “Esan Eczacıbası Endüstriyel Hammaddeler San. ve Tic. A.Ş” компанияси бош директори Emre Kayishoglu қабул қилди.

Emre Kayishoglu вилоят ҳокимлиги раҳбарияти билан «Учқулоч» полиметалл конини комплекс ўзлаштириш лойиҳасини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиди.

Шунингдек, вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг Хитой Халқ Республикасидан ташриф буюрган Tianjin Chenghuancheng Automobile Market Managmanet Co.,Ltd компанияси вакилларини билан ҳам учрашув ўтказиди.

Учрашувда Tianjin Chenghuancheng Automobile Market Managmanet Co.,Ltd компанияси вакиллари вилоятда “Автомобил эҳтиёт қисимлари ишлаб чиқариш” ва мебел ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳудуд имкониятларини муҳокама қилишди.

Ўз навбатида вилоят ҳокими Эргаш Салиев Хитойлик ишбилармонлар билан вилоятда янги лойиҳаларни амалга ошириш икки томонга ҳам маъқул бўлишини таъкидлади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!