» » Зарбдор тумани аҳолиси муаммоларини вилоят ҳокими Эргаш Салиев тинглади 

Зарбдор тумани аҳолиси муаммоларини вилоят ҳокими Эргаш Салиев тинглади 

24 май 2024 г 300 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Зарбдор тумани аҳолиси муаммоларини тинглади.

Оммавий қабулда сектор раҳбарлари вилоят ҳокими ўринбосарлари, аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари ва вилоят ҳамда тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.

Оммавий сайёр қабулни Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов олиб борди.

Қабул гуруҳларга бўлинган ҳолда ҳар бир гуруҳдаги мутасаддилар аҳоли муаммоларини тинглади.

Оммавий қабулда аҳоли томонидан даволаниш ва дори-дармон, уй-жой таъмири ва ижтимоий масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Сайёр қабул давомида 41 нафар фуқароларнинг 53 та масалалари бўйича мурожаатлари тингланди.

Ушбу мурожаатларни қонун доирасида белгиланган муддатларда ўрганиб ижобий ҳал этиш бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳамда туманлар ҳокимларига вазифалар белгилаб берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!