Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда “Уч авлод учрашуви” ўтказилди
24 май 2024 г 491 Комментарии: 0
Республикаси Бош прокуратураси фахрийларини ижтимоий қўллаб - қувватлаш маркази раиси Ботир Калонов 11 нафар олий даражали унвонга эга фахрийлар билан бирга Жиззах вилоятига “Уч авлод учрашуви”ни ўтказиш учун келди.
Ташриф дастлаб, Давлат арбоби, ўзбек ёзувчиси Шароф Рашидов ҳайкали пойига гул қўйиш маросимидан бошланди.
Сўнгра, Жиззах шаҳридаги “Ҳамид Олимжон ва Зулфия” ҳамда “Шароф Рашидов” музейларига, Шароф Рашидов таълим олган 10-сонли умумтаълим мактабига, вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамда Қозон федераль университетида давом эттирилди.
Фахрийлар, вилоят прокуратураси органлари ходимлари, шу жумладан ёш мутахассислар ва уларнинг ота-оналари иштирокида “Устоз-шогирд” анъаналари асосида учрашув ташкил қилинди.
Фаҳрийлар вилоят прокуратурасида ташкил этилган музей ва маънавият бурчаги, шаҳар марказидаги 3-сонли ички ишлар бўлинмаси, “Кимёгар” маҳалласи еттилиги фаолияти билан яқиндан танишиб, зарур тавсиялар бердилар.
Шароф Рашидов тумани прокуратурасига ташриф буюриб, иш ўрганувчи ва ёш мутахассислар билан учрашиб, уларга ватанпарварлик, матонат, касбига садоқат ва юқори масъулият ҳиссини ошириш борасидаги бой ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб, маслаҳатларини беришди.
Шароф Рашидов тумани ҳудудидаги “АДМ Жиззах” автомобиль ишлаб чиқариш заводи фаолияти ҳамда туманнинг “Сайхон” маҳалласидаги “Янги Ўзбекистон” массивида олиб борилаётган бунёдкорлик жараёнлари билан танишишди.
Шунингдек, вилоят ҳокимлигида ташкил этилган учрашувда вилоят ҳокими Эргаш Салиев меҳмонларга IT-Park Жиззах вилояти филиали ҳамда вилоят ҳокимлиги Анжуманлар саройи билан яқиндан таништирди.
Шундан сўнг, ёш мутахассислар, ёшлар, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фахрийлари, нуронийлар, жамоатчилик фаоллари ва бошқалар иштирокида “Уч авлод учрашуви” юқори савияда ва кўтаринки руҳда тантанали ўтказилди.
“Уч авлод учрашуви”ни вилоят ҳокими Эргаш Салиев очиб берди.
Тадбир фахрий меҳмонларнинг сўзга чиқишлари ва ёш мутахасси.сларнинг савол-жавоблари асосида қизғин ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!