» » Жиззах вилояти ҳокими “Сўнгги қўнғироқ”да иштирок этди

Жиззах вилояти ҳокими “Сўнгги қўнғироқ”да иштирок этди

25 май 2024 г 347 Комментарии: 0

Бугун мамлакатимизнинг барча умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди.

Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабида ташкил этилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида вилоят ҳокими Эргаш Салиев қатнашди.

Тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб давлатимиз раҳбарининг “Мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларимизга” йўллаган табрикларини ўқиб эшиттирди ҳамда ижод мактаби фаолиятини бошлагандан буён эришган ютуқлари ва унинг вилоятимиздаги ўрнини таъкидлаб ўтди.

Вилоятдаги умумтаълим мактабларини ўтган йилда 23 271 нафар ўқувчилар 9-синфни, 16 818 нафари 11-синфни тугатишган бўлса, шундан 7064  нафар ўқувчилар олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилиндилар.

Жорий йилда таълим муассасаларини 24 361 нафар ўқувчилар 9-синфни, 16 881 нафари 11-синфни тугатишмоқда.

Шундан 400 нафар битирувчи муддатидан олдин имтиёзларга эга бўлиб, ОТМга қабул қилинган.

Тадбир давомида ўқув йили давомида фаоллик кўрсатган, соҳада ютуқларга эришган педагог, тарбиячи ходимлар ва ўқувчи ёшлар вилоят ҳокимлиги томонидан ташаккурнома, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бадиий қисмдан ўрин олган чиқишлар, куй ва рақслар йиғилганларга бирдек манзур бўлди. Битирувчи синф ўқувчиларининг устозларга йўллаган табриклари барчани руҳлантирди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!