» » Шэньчжэнь муниципиал савдо бюроси билан учрашув ўтказилди

Шэньчжэнь муниципиал савдо бюроси билан учрашув ўтказилди

07 июнь 2024 г 310 Комментарии: 0

Жиззах вилояти делегацияси ва Шэньчжэнь муниципиал савдо буюроси билан ҳамкорликда учрашув ўтказилди.

Учрашувда Шэньчжэнь муниципиал савдо буюроси директор ўринбосари Ye Wenge сўз бошлаб икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий-ижтимоий, савдо алоқаларини ривожланаётганлигини таъкидлади.

Шу билан бирга Жиззах вилояти тадбиркорлари билан иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришга тайёрлигини маьлум қилди.

Консул Отабек Валиев Ўзбекистон Республикаси ҳамда Хитой Халқ Республикаси тадбиркорлари ўртасидаги муносабатлари ҳақида сўз юритди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокими ўринбосари И.Комилов вилоят ҳақида қисқача маьлумот бериб, вилоят салоҳияти акс этган тақдимот ва видеороликни тадбир иштирокчиларига таништириб ўтди.

Хитой томони тадбиркорлари бирма-бир ўз компаниялари ҳақида малумот бериб ўтишди.
Хусусан, Yang Hang Shengzhen Furniture Industry Assosiation компанияси мебел ишлаб чиқариш бўйича ўз тажрибалари ва компания салоҳияти ҳақида гапирди ва ўз таклифларини билдирди.

Liu Haiyan Biomedical Engineering компанияси тиббиёт соҳасида малакалари ҳақида гапирар экан, 7 йилдан бери ушбу фаолият билан шуғулланишини таъкидлаб, ўз таклифларини айтиб ўтди.

Бундан ташқари, яна 10 га яқин хитойлик тадбиркорлар сўзга чиқиб ўз фаолиатлари ҳақида маълумот беришди.

Вилоятдан борган шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳам ўз ҳудудлари ҳақида маълумот беришди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!