Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Шинжон-Уйғур автоном ҳудудида Жиззахликлар учун бизнес форум ўтказилди
10 июнь 2024 г 1 154 Комментарии: 0
Шинжон-Уйғур автоном ҳудуди ва Жиззах вилояти ўртасида иқтисодий, савдо ва инвестициявий алоқаларни кучайтириш мақсадида форум ўтказилди.
Форумни Zhang Zhigang очиб бериб, тадбирга келган меҳмон ва мезбонларни таништирди.
Шундан сўнг, вилоят ҳокими ўринбосари Иброҳим Комилов сўзга чиқиб, тадбир қатнашчиларига вилоятнинг салоҳияти акс этган видеороликни кўрсатиб, икки давлат раҳбарлари томонидан берилаётган имкониятлар тўғрисида сўз юритди.
Сўнгра, Шинжон-Уйғур автоном ҳудуди саноат ва савдо федерацияси ўринбосари Yu Mingsheng сўзга чиқиб, икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқалари ҳақида гапирди.
Тадбир давомида Вилоят Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Ибрагимов қатнашчиларга Жиззах вилояти тўғрисидаги тақдимоти билан таништирди. Тақдимотдан сўнг меморандум ва шартномалар имзолаш маросими ўтказилди.
Тадбирда В2В ҳамда В2G форматда учрашувлар бўлиб ўтди.
Жумладан, Зафаробод тумани ҳокими Xinjiang Shihezi Jinguyuan Agricultural Technology Co., Ltd билани қишлоқ хўжалиги масалаларида қалампир етиштириши бўйича музокаралар олиб борди.
Уларга катта миқдорда ер караклигини айтишди шу сабабли бу лойиҳага 4 та туман Зафаробод, Мирзачўл, Пахтакор ҳамда Зарбдорлардан бўш ерлар кўрсатилиши айтиб ўтилди.
Мирзачўл тумани ҳокими пахтани қайта ишлаш бўйича Urumchi Shiruntong Chemical Technology Co., Ltd. музокаралар олиб борди ҳамда хитойлик компания вакиллари июль ойида Жиззахга ташриф буюришини айтди.
Шунингдек, қолган шаҳар ва туманлар ҳокимлари ва тадбиркорлар хитойлик тадбиркорлар билан музокаралар олиб боришди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!