Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » «МУНИС» лойиҳасини амалга ошириш гуруҳининг экспертлари Жиззах вилоятига ташриф буюрди
12 июнь 2024 г 308 Комментарии: 0
Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Жаҳон банкининг «Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш» «МУНИС» лойиҳасини амалга ошириш гуруҳининг экспертлари Жиззах вилоятига ташриф буюрди.
Ташриф давомида Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Савурбаев Акмал билан учрашишди. Учрашувда ҳудудда илм-фан ва инновациялар соҳасини ривожлантиришни таъминлаш бўйича истиқболдаги зарур амалий ишларни белгилаб олинди.
10-11 июнь кунлари Гуруҳнинг экспертлари томонидан 2022/2026 йилларда инновацион ривожланиш стратегиясида белгиланган мақсадларга эришиш учун ҳудуддаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот ташкилотлари, технопарклар, инновацион марказлар, илмий тадқиқот ва технологиялар трансферини тижоратлаштириш бўлимлари, бизнес-инкубаторлар ва бошқа манфаатдор тарафлар билан стратегик сессиялар ўтказилди.
“Plug&Play” халқаро компанияси томонидан стартап лойиҳаларни амалга ошириш ва уларни ривожлантириш имкониятлари, шунингдек, ёш олимлар, стартаплар ва бошқа тадбиркорлар учун венчур капитални жалб қилиш бўйича тренинглар ташкил этилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!