Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2023 йилги фаолиятини ўрганиши
13 июнь 2024 г 205 Комментарии: 0
Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2023 йилги фаолиятини ўрганиш тўғрисида.
Асос: Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиянинг 2024 йил 2 февралдаги 5 сонли қарори ҳамда жамоат фондининг 7 боб тафтиш комиссияси устави.
Ўрганиш мақсади: жамоат фондининг 2023 йилги фаолияти, давлат гранти, давлат субсидияси учун ОАВ, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига маблағларнинг ажратилиши.
Ўрганиш ўтказилган давр: 2024 йил 5 февралдан 12 февралга қадарь
Ўрганиш ўтказувчи: вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг тафтиш комиссия аъзолари. А.Суяров тафтиш комиссия раҳбари, Б.Тошпўлатов тафтиш комиссия аъзоси ҳамда О.Абдуллаев тафтиш комиссия аъзолари.
Ўрганиш: вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг раҳбари Р.Кандахоров хабардорлигида, мазкур фонднинг (матнда қуйида “фонд” деб ўтилади) ҳисобчиси С.Нуритдиновнинг бевосита иштрокида ўтказилди.
Ўрганиш: вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг масъул ходимлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилди. Ушбу хужжатларнинг асослилиги ва тўғрилиги учун марказ раҳбари ва масъул ходимлари жавобгардир.
Фонд манзили: Ўзбекистон Республикаси, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов шоҳ кўчаси, 63 уйда жойлашган.
Ўрганишда қуйидагилар аниқланди:
Фонд, Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан 2018 йил 3 июлда 352-сон билан давлат рўйхатидан ўтгказилган.
Фонднинг асосий молияий манбаси: СТИР: 207279267, х/р 100021860084017085700340001, ва Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ғазначилигини 23402000300100001010, бўлимининг Ш/Х: 400121860084017085700340001. (МФО 00014. Тошкент ш, Марказий банкнинг Тошкент ш, ХККМ СТИР:201122919) маҳалли буюджет ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томнидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан.
Фонд фаолиятининг асосий мақсади: жамоат фондининг мақсади нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини янада ривожлантириш ҳамда уларнинг мамлакатда демократик ўзгаришларни амалга оширишда ва жамиятни эркинлаштиришда фаол иштирок этишга кўмаклашишдан, уларни молиялаштириш манбаларини шакллантириш учун объектив шароитлар яратишдан иборат.
Фонднинг ташкилий ҳуқуқий шакли: Жамоат фонди
Ўрганишда, қуйидагилар маълум бўлди. Жумладан; жамоат фондига 2023 йил давомида халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиянинг тегишли қарорларига асосан ОАВ, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари учун давлат грантлари маблағлари, Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29- апрелдаги ПҚ-230-сонли ҳамда
2023 йил 23 январдаги ПҚ-15-сонли қарорларига мувофиқ давлат субсидиялари ажратилган.
Давлат грантлари доирасида: Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиянинг
2023 йил 8 майдаги № 7 сонли, 27 сентябрдаги № 13сонли, ҳамда 19 декабрдаги № 15-сонли қарорларига асосан давлат грантининг 1-2-3-4 ва 5 танловларига 19 та лойиҳаларни 938 200 000 (тўққиз юз ўттиз саккиз миллион икки юз минг) сўм миқдорида маблағ ажратилган. Яъни; Республика маънавият ва маърифат маркази 1) Фориш туман бўлинмасининг “Меҳр кутубхонаси” номли лойиҳаси учун 07.07.2023 йилдаги
№ 23-01-05-DG-33-сонли шартномага асосан 50 000 000 (эллик миллион) сўм, 2) Меҳр-шавқат ва саломатлик жамоат фонди Янгиобод туман муассасасининг Оилавий тадбиркорлик-турмуш фаровонлиги ва сифатини яхшилашнинг муҳим омили номли лойиҳаси учун
15.05.2023 йилдаги № 23-01-10-DG-34-сонли шартномага асосан 50 000 000 (эллик миллион) сўм, 3) Жиззах вилоят Жиззах шаҳар “Ватан” Спорт клубининг Спорт билан янги Ўзбекистон сари лойиҳаси учун 15.05.2023 йилдаги № 23-01-11-DG-35-сонли шартномага асосан 50 000 000 (эллик миллион) сўм, 4) Эл равнақи” нодавлат нотижорат ташкилотининг Илм-у Зиё ортидан номли лойиҳаси учун 15.05.2023 йилдаги № 23-01-20-DG-36-сонли шартномага асосан 50 000 000 (эллик миллион) сўм, 5) Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимининг Жиззахда Хоразм маданияти кунлари номли лойиҳаси учун 25.05.2023 йилдаги № 23-02-01-DG-37-сонли шартномага асосан 50 000 000 (эллик миллион) сўм, 6) Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Пахтакор туман бўлинмасининг Ногиронлиги бўлган ёшлар, васийликга олинган ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга касб-ҳунар ўргатиш ҳамда уларни жамиятга мослаштиришга ўргатиш номли лойиҳаси учун 15.05.2023 йилдаги
№ 23-02-07-DG-38-сонли шартномага асосан 50 000 000 (эллик миллион) сўм, 7) “Тараққиёт” нодавлат нотижорат ташкилотининг Муқобил энергия тараққиёт омили номли лойиҳаси учун 15.05.2023 йилдаги № 23-02-12-DG-39-сонли шартномага асосан 50 000 000 (эллик миллион) сўм, 8) Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Жиззах вилоят бўлимининг Моҳир қўллар номли лойиҳаси учун 15.05.2023 йилдаги № 23-02-13-DG-40-сонли шартномага асосан
50 000 000 (эллик миллион) сўм, 9) Шароф Рашидов илмий маърифий ёдгорлик уйи музейининг “Яшил” энергетикага ўтиш истемолчиларнинг экалогик намунасидир номли лойиҳаси учун 03.10.2023 йилдаги № 23-03-01-DG-41-сонли шартномага асосан
50 000 000 (эллик миллион) сўм, 10) Янгиобод туман Баландчақир МФЙнинг қайта тикланувчан энергия манбааларидан фойдаланиш кўламини янада кенгайтириш номли лойиҳаси учун 03.10.2023 йилдаги № 23-03-03-DG-42-сонли шартномага асосан
50 000 000 (эллик миллион) сўм, 11) Янгиобод туман Янгиобод ШФЙнинг Қишлоқ кўчаларига тунда ёритувчи чироқлар қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш номли лойҳаси учун 03.10.2023 йилдаги № 23-03-04-DG-43-сонли шартномага асосан 50 000 000 (эллик миллион) сўм, 12) Жиззах шаҳар Кимёгар МФЙнинг Маҳалла ҳудудида санитария-экалогия муҳитини яхшилашда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини кенг тарғиб этишда ОАВ билан ижтимоий ҳамкорликни йўлга қўйиш номли лойиҳаси учун
03.10.2023 йилдаги № 23-04-03-DG-44-сонли шартномага асосан 49 500 000 (қирқ тўққиз миллион беш юз минг) сўм, 13) Ўзбекистон карлар жамияти вилоят бўлимининг Ногиронлиги бор шахслар оилаларига турли ижтимоий ҳизматлар кўрсатишни ташкил этиш номли лойиҳаси доирасида 03.10.2023 йилдаги № 23-04-08-DG-45-сонли шартномага асосан 50 000 000 (эллик миллион) сўм, 14) Ўзбекистон ногиронлар жамияти Ғаллаорол туман бўлинмасининг Ногиронлиги бўлган болалар ва ёшларга психалогик руҳий кўмаклашиш номли лойиҳаси учун 03.10.2023 йилдаги № 23-04-10-DG-46-сонли шартномага асосан
49 500 000 (қирқ тўққиз миллион беш юз минг) сўм, 15) Ўзбекистон экстемал тоғ туризми федерацияси вилоят бўлимининг Бахмал ва Фориш туманларида жойлашган оилавий меҳмон уйлари эгалари ва туризмга қизиқувчи ёшларни касбий маҳоратларини ошириш орқали ҳудутда туризмни ривожлантириш номли лойиҳаси учун 03.10.2023 йилдаги
№ 23-04-19-DG-47-сонли шартномага асосан 44 200 000 (қирқ тўққиз миллион икки юз минг) сўм, 16) “Қалб нури” ННТнинг Саёҳат қилинг, хаётнинг хар лаҳзасидан баҳра олинг! Номли лойиҳаси учун 03.10.2023 йилдаги № 23-04-20-DG-48-сонли шартномага асосан
50 000 000 (эллик миллион) сўм, 17) Нуронийлар жамғармаси Янгиобод туман бўлинмасининг “Имконияти чекланган фуқароларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва жамият хаётида фаол иштирогини кўламини кенгайтириш номли лойиҳаси учун 20.12.2023 йилдаги
№ 23-05-03-DG-49-сонли шартномага асосан 49 000 000 (қирқ тўққиз миллион) сўм,
18) Жиззах вилоят Басира ожиза қизлар жамиятининг Юрт ишқида ёнар менинг юрагим, шу ватанга бордур менинг керагим номли лойиҳаси учун 20.12.2023 йилдаги
№ 23-05-08-DG-50-сонли шартномага асосан 48 000 000 (қирқ саккиз миллион) сўм,
19) Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси Жиззах политехника институти спорт клубининг Спортни сев спорт билан яша! Номли лойиҳаси учун 20.12.2023 йилдаги
№ 23-05-14-DG-51-сонли шартномага асосан 48 000 000 (қирқ саккиз миллион) сўм маблағлар миқдорида ижтимоий аҳамияти долзарб бўлган лойиҳалар фонд томонидан молиялаштирилган.
Давлат субсидияси доирасида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил
23 январдаги ПҚ-15-сонли қарорларига мувофиқ Ўзбекистон савдо саноат палатаси вилоят бошқармаси, Республика тожик миллий маданий маркази вилоят бўлими, Республика татар миллий маданий маркази вилоят бўлими, Республика рус миллий маданий маркази вилоят бўлими, Республика корейс миллий маданий маркази вилоят бўлими, Республика қозоқ миллий маданий маркази вилоят бўлими ҳамда Республика қирғиз миллий маданий маркази вилоят бўлимларига 2023 йил давомида давлат субсидияси ажратиш мақсадида Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди билан вилоят Кенгашидаги жамоат фондининг 2023 йил
23 февралдаги ОФ-49-Т/23-сонли шартномасида белгиланган маблағлар ҳисобидан Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиянинг 2023 йил 16 февралдаги № 3-сонли қарорига асосан
6 та миллий маданий марказлар билан 40 600 000 (қирқ миллион олти юз минг) сўмдан шартномалар имзоланиб, ушбу шартномаларга асосан маблағлар тўлиқлигича сарф этилган. Йил якуни билан қайтган маблағлар мавжуд эмас.
Савдо саноат палатаси билан фонд ўртасида 3 565 810 112 (уч миллиард беш юз олтмиш беш миллион саккиз юз ўн минг бир юз ўн икки) сўм миқдорида шартнома имзоланган бўлиб, ушбу шартномага мувофиқ палатага йил давомида 3 458 413 700 (уч миллиард тўрт юз эллик саккиз миллион тўрт юз ўн уч минг етти юз) сўм маблағ шартномадаги хисобрақамига ташлаб берилган. Йил охири билан палата томонидан 3 788 100 (уч миллион етти юз саксон саккиз минг юз) сўм маблағ фондга қайтарилган. 29.12.2023 йил куни Олий Мажлис ҳузуридаги фонд билан вилоят Кенгаши ҳузуридаги фондн ўртасидаги шартноманинг 2.3 бандига асосан 435 586 276 (тўрт юз ўттиз беш миллион беш юз саксон олти минг икки юз етмиш олти) сўм маблағ Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг махсус ҳисоб рақамига қайтарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29- апрелдаги ПҚ-230-сонли қарорининг 2 банди ижроси, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг 2022 йил 28-июндаги 17-сонли қарорлари ҳамда Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиянинг 2023 йил 16 февралдаги № 2-сонли ижросини таъминлаш мақсадида
Ўзбекистон ногиронлар жамияти вилоят туман (шаҳар) бўлинмаларига жами ҳисобда 1 217 982 110 (бир миллиард икки юз ўн етти тўққиз юз саксон икки минг бир юз ўн) сўм ажратилган бўлиб жамиятнинг туман шаҳар бўлинмалари томонидан қайтарилган маблағлар мавжуд эмас.
Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти вилоят, туман (шаҳар) бўлинмаларига
1 138 984 926 (бир миллиард бир юз ўттиз саккиз миллион тўққиз юз саксон тўрт минг тўққиз юз йигирма олти) сўм ажратилган бўлиб жамиятнинг туман шаҳар бўлинмалари томонидан қайтарилган маблағлар мавжуд эмас.
Ўзбекистон карлар жамияти вилоят бўлимига 134 259 471 (бир юз ўттиз тўрт миллион икки юз эллик тўққиз минг тўрт юз етмиш бир) сўм ажратилган бўлиб жамият томонидан қайтарилган маблағлар мавжуд эмас
Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси вилоят бўлимига 99 390 186 (тўқсон тўққиз миллион уч юз тўқсон минг бир юз саксон олти) сўм ажратилган бўлиб ассоциация томонидан қайтарилган маблағлар мавжуд эмас.
Шунингдек, жамоат комиссиянинг 2023 йил 21 июндаги № 8-сонли қарорига асосан фонднинг 2022 йилги фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича қарор қабул қилинган бўлиб, ушбу қарорга асосан 2023 йил 8 июль куни фонднинг фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказилган.
Маҳаллий буюджетдан жами ҳисобда давлат субсидияси учун 2 590 616 693 (икки миллиард беш юз тўқсон олти миллион олти юз ўн олти минг олти юз тўқсон уч) сўм маблағлар ажратилишига эришилган.
Юқоридаги таълилий натижаларга кўра фонд томонидан 2023 йил давомида қонунбузарлик ҳолатлари, маблағларни мақсадсиз сарф этиш билан боғлиқ маълумотлар аниқланмади.
АБДУМАЛИК СУЯРОВ
Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши
ҳузуридаги жамоат фонди тафтиш комиссия раиси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!