» » Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди давлат гранти учун 5-танловни эълон қилди

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди давлат гранти учун 5-танловни эълон қилди

07 ноябрь 2023 г 379 Комментарии: 0

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди “Аҳолининг ижтимоий маънавий муҳитини соғломлаштириш” мавзусида давлат гранти учун 5-танловни эълон қилади.

Танловда давлат рўйхатидан ўтган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари иштирок этишлари мумкин.

Танлов йўналишлари билан жамоат фондининг  https://t.me/fondjizzax/1146 телеграм канали орқали танишишингиз мумкин.

Танловга лойиҳаларни ёзиш тўғрисидаги ариза шакли жамоат фондининг https://t.me/fondjizzax/1157 телеграм канали орқали танишишингиз мумкин.

Ҳужжатлар 2023 йил 16 октябрдан 17 ноябргача ҳар куни (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) “Ўзбекистон почтаси” АЖ Жиззах вилоят филиали орқали (муҳрланган конвертлар (А4 формат)да юборилади. Манзил: Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 63 уй, 3 қават, 305-хона. “Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондига, деб ёзилади. Лойиҳа ҳужжатлари тўғридан-тўғри қабул қилинмайди.
телефонлар: 72 226-04-77

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!