» » Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди танлов эълон қилди

Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди танлов эълон қилди

17 октябрь 2023 г 434 Комментарии: 0

Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун қайта танлов ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.

1. Худудларда спортнинг устувор турларини янада ривожлантириш ва оммалаштиришга қаратилган спорт тадбирларини ташкил этиш ҳамда Бахмал туманининг 41 умумтаълим мактаби худудида суний қопламали мини футбол майдончасини қуриш йўналишига ажратиладиган маблағ миқдори 200 млн сўмгача.

2. “Аҳолига ислоҳотларнинг мазмун ва моҳиятини етказиш, уларнинг онги, маънавий-маърифий дунёқарашини ўзгартириш” аҳоли, айниқса ёшлар онгида терроризм ва экстремизм мафкурасига қарши қатъий ва барқарор иммунитетини шакллантириш йўналишига ажратиладиган маблағ миқдори 140 млн сўмгача.

Ҳужжатлар 2023 йил 16 октябрдан 17 ноябргача “Ўзбекистон почтаси” орқали қабул қилинади. Манзил: Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 63 уй, 3 қават, 305-хона. Жиззах вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди.
Маълумот учун: (72) 226-04-77

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!