Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди танлов эълон қилди
19 апрель 2023 г 800 Комментарии: 0
Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди 2023 йилда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун 1-танловни ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.
Танлов йўналишларига мос бўлган давлат рўйхатидан ўтган ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти институтларининг қуйидаги йўналиш (номинация)лардаги лойиҳалари кўриб чиқиш учун қабул қилинади:
1 йўналиш Аҳолига ислоҳотларнинг мазмун ва моҳиятини етказиш, уларнинг онги, маънавий-маърифий дунёқарашини ўзгартириш” мавзусида “Маҳаллада “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида кенг тарғибот ишларини тизимли ташкил этиш йўналишида, ёт ғояларни келтириб чиқарувчи омилларнинг олдини олишга кўмаклашиш, вилоятнинг чекка ҳудудларидаги аҳоли, айниқса ёшлар онгида терроризм ва экстремизм мафкурасига қарши қатъий ва барқарор иммунитетини шакллантиришга 140 млн сўмгача;
2 йўналиш Бахмал туманида спортнинг устувор турларини янада ривожлантириш ва оммалаштиришга қаратилган спорт тадбирларини ташкил этиш ҳамда туманнинг 41 умумтаълим мактаби худудида суний қопламали мини футбол майдончасини қуришга 200 млн сўмгача маблағ ажратилади.
Танловга лойиҳаларни 20 апрелдан 20 майгача қабул қилинади.
Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
Хужжатлар Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига
“Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А 4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади.
130100, Жиззах шаҳар Ш.Рашидов кўчаси 63 уй.
Хужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг https://t.me/fondjizzax телеграм канали орқали танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар 72 226-04-77, 93 301 07 02
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!