Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зомин туманида 25 нафар хотин-қизларга 20 та тикув машиналари ҳамда 5 та ноутбук топширилди
19 июнь 2024 г 316 Комментарии: 0
Аёллар дафтари ва ёшлар дафтарига киритилган 25 нафар хотин-қизларга 20 та тикув машиналари ҳамда 5 та ноутбуклар топширилди.
Жамиятимизда хотин-қизлар манфаатлари ҳимоя қилиниши учун «Аёллар дафтари» юритилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан амалда жорий этилган «Аёллар дафтари» тизими бошқа ҳеч бир мамлакатда учрамайдиган ноёб механизм бўлиб, бу орқали юртимиз хотин-қизларини қийнаб келаётган муаммолар ҳал этилишига эришилмоқда.
Зомин туман ҳокимлиги, Зомин туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлими фаоллари ҳамда ҳоким ёрдамчилари томонидан аёллар дафтари ва ёшлар дафтарида турувчи 25 нафар хотин-қизларга субсидия маблағлари ҳисобидан тикув машиналари ва ноутбуклар топширилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!