Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси раҳбари пора билан қўлга тушди
24 июнь 2024 г 293 Комментарии: 0
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги департамент билан ҳамкорликда Жиззах вилоятида тезкор тадбир ўтказилди.
2023 йилнинг сентябрь ойида Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича айбланувчи томонидан етказилган зарар қоплангани боис, 2024 йилнинг январь ойида Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг ҳукми билан, унга нисбатан 18 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Жиззах шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси раҳбари эса ўзининг ҳимоясида бўлган мазкур судланувчининг қариндошларидан муқаддам шартнома асосида 5 миллион сўм, шунингдек, шартномасиз 4,9 минг доллар олган бўлса-да, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида гўёки ҳуқуқ-тартибот идораларидаги танишларига пул берганини айтиб, яна 3 минг доллар олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!