Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ёшлар аграр соҳада ўз ўрнини топиб, соф даромад олмоқда
04 июль 2024 г 374 Комментарии: 0
Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг Жиззах вилоятига қилган амалий ташрифи давом этмоқда. Навбатдаги манзил – Зарбдор туманидаги «Тоза уруғ» ЦИУ ҳудудида вазир Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигидаги аграр соҳа мутасаддилари 500 гектарлик пиёз плантациясини кўздан кечиришди.
Аҳамиятлиси шундаки, айнан мана шу пиёз даласининг 57 гектари шу яқин атрофда истиқомат қилувчи турли ижтимоий дафтарларга киритилган 110 нафардан ортиқ ёшларга 50 сотихдан бўлиб берилган.
Биздан талаб қилинадигани эса омилкорлик билан иш тутиш, вақт ажратиш, ҳафсала қилиш ва бирозгина меҳр бериш. Бир пайтлар сув муаммоси боис ўзлаштирилмай ётган бу ерларда бугун юқорида айтганмиз омилкорлик билан иш юритиш, вақтни қизғанмасдан ҳафсала билан меҳр бериш туфайли мўл ҳосил етиштирилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!