Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш тумани ҳудудидаги маҳалла аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий муаммолари ўрганилди
04 июль 2024 г 311 Комментарии: 0
Республика ишчи гуруҳи томонидан Фориш тумани 3-сектор ҳудудидаги «Оқтепа» маҳалласи аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий муаммолари, мурожаатларини жойида ўрганиш давом эттирилмоқда.
Хусусан, аҳолининг ички йўлларини яхшилаш борасидаги мурожаатлари асосида «Оқтепа» маҳалласининг Оқтепа қишлоғидаги ички йўллар аҳволи жойида ўрганилди.
Ўрганиш натижасига кўра ишчи гуруҳи аъзолари, 3-сектор масъуллари, туман ободонлаштириш бошқармаси ва туман автойўл корхонаси ходимлари томонидан Оқтепа қишлоғидаги 1 километрдан ортиқ масофадаги тупроқ йўли текисланиб, шағал қоплама ётқизилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!