Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаорол тумани Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани билан ҳамкорлик қилмоқда
08 июль 2024 г 313 Комментарии: 0
Давлатимиз раҳбарининг шу йил 27 июнь куни Жиззах вилоятига ташрифида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қатор топшириқлар берган эди.
Унга кўра Тошкент шаҳри туманлари ҳудуднинг ўсиш нуқталарини ва хом ашё захираларини инобатга олган ҳолда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун Жиззах вилояти туманларига бириктирилган.
Бу бўйича Ғаллаорол тумани Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани билан ҳамкорлик қилади.
Бугун Ғаллаорол тумани ҳокимлиги вакиллари ҳамда Янгиҳаёт тумани ҳокими бошчилигидаги бир гуруҳ илғор тадбиркорлардан иборат делегация Ғаллаорол туманида бўлишди.
Улар туманнинг ижтимоий-иқтисодий имкониятлари, бўш турган объектлар билан танишди.
Янгиҳаёт тумани тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Ғаллаорол туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашиш учун чора-тадбир ишлаб чиқилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!