» » Жиззах вилояти ҳокимининг шахсий ва оммавий қабули ўтказилди

Жиззах вилояти ҳокимининг шахсий ва оммавий қабули ўтказилди

15 июль 2024 г 390 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг Арнасой тумани Маданият марказида аҳоли билан оммавий сайёр қабули ўтказилди.


Дастлаб, сайёр қабулни Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов кириш сўзи билан очди. Вилоят ҳокими Эргаш Салиев сайёр қабулда сўзга чиқиб, фуқаролар томонидан келиб тушаётган ҳар бир мурожаат доимий эътиборда ва назоратда эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, қабулга келган фуқароларга қулайлик яратиш ва иш жараёнини сифатли ва тезкор ташкил этиш учун вилоят ташкилотлари ва бошқармалари раҳбарларидан иборат 15 та ишчи гуруҳ тузулиб, фаолият олиб борди.

 

Сайёр қабул давомида видеоконференция алоқа орқали шаҳар ва туманлардан ҳам фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатлар қабул қилинди.
Арнасой туманида бўлиб ўтган вилоят ҳокимининг сайёр қабулида ички йўллар, оқар сув, ипотека кредитлари, субсидия асосида фарзандларига уй-жой олиш, моддий ёрдам, ногиронлик электрон аравача олиш, хонадонга электр тармоғи тортиш, фарзандини даволашда амалий ёрдам, уй-жой қурилиши каби 33 та мурожаат ҳамда 12 та видеоконференция алоқа орқали мурожаатлар тингланди.

Сайёр қабулда кўтарилган мурожаатларнинг 13 таси жойида ҳал этилди. Вақт ва маблағ талаб этадиган масалалар бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, ижроси назоратга олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!