» » Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг эллик олтинчи сессияси ўтказилди

Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг эллик олтинчи сессияси ўтказилди

16 июль 2024 г 617 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги эллик олтинчи сессияси ўтказилди.

Унда вилоятдан сайланган Сенат аъзолари Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев олиб борди. Сессия кун тартибига 15 та масала киритилди.

Сессияда дастлаб, вилоят прокурори Бахтиёр Иброхимов, вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Бунёд Икромов, Президентнинг Жиззах вилоятидаги халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳамид Ҳасанов, вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ўткир Наханбоев, кадастр агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Нодир Сиддиқов, вилоят Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Эркин Халматов, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Бобоқулов, вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи Бобир Маматов  ҳамда Жиззах политехника институти “Транспорт логистикаси” кафедраси профессори, лойиҳа раҳбари Жамшид Абдуназаров  сўзга чиқишди.  

Шундан сўнг, Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш бўйича  ҳудудий кузатув кенгаши раиси  Мустанов  ва вилоят мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Санобар Суярова ахборот беришди.

Шунингдек, сесия кун тартибида Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида “коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида амалга оширилган  ишлар, вилоят ҳокимининг сессия оралиғида қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш ва вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!