Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ёзги оромгоҳда “Яшил чироқ” кўрик танлови ташкил этилди
20 июль 2024 г 276 Комментарии: 0
Болаларнинг йўл ҳаракати қоидалари бўйича билим ва кўникмаларини шакллантириш, улар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишни таъминлаш ҳамда болалар иштирокида содир этилаётган ЙТҲларни олдини олиш мақсадида Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда "Ҳудудгаз Жиззах" газ таъминоти филиали бошланғич Касаба уюшмаси билан ҳамкорликда Фориш туманида жойлашган “Зангори олов” ёшлар дам олиш оромгоҳида болалар иштирокида “Яшил чироқ” кўрик танлови ташкил этилди.
Тадбир аввалида ёзги оромгоҳда дам олаётган болалар ичидан 5 нафардан иборат 4 та жамоа шакллантириб олинди. Сўнг жамоалар Йўл ҳаракати ёш тарғиботчиси клуби аъзолари бошчилигида саф майдонига чиқиб келишди ва ёш тарғиботчи клуби сардори хакамлар хайъатига хисобот берди.
Шундан сўнг болажонлар давлатлатимиз мадҳиясини ижро этишди. Мусобақа олди Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари болаларга мусобақа шартлари, баҳолаш мезони ва вақт регламентларини тушунтириб ўтдилар.
Ва ниҳоят мусобақага старт берилди.
Мусобақанинг дастлабки шарти Заковат шаклида бўлиб, олдиндан тайёрланган саволлар кетма-кетликда жамоаларга ўқиб эшиттирилди ва ҳар бир саволга жавоб топиш учун 1 дақиқа вақт берилди. Бу шартда болажонлар берилган саволларга жавобларни қоғозларга ёзиб ҳакамлар хайъатига тақдим этишди.
Иккинчи шарт йўл ҳаракати қоидалари бўйича катта ўлчамдаги қоғозга расм чизиш шарти бўлиб, бунда жамаоаларга 20 дақиқа вақт берилди. Ёш тарғиботчи клуби аъзолари билан биргаликда мусобақа иштирокчилари ўзларининг йўл ҳаракати қоидалари бўйича билимларини ижодий иш кўринишида намоён этишди ва хир бир жамоа ўзлари чизган суръатларни изоҳлаб беришди.
Мусобақанинг сўнги шарти тартибга солинган чорраҳа макетини ясаш шарти бўлиб, рангли қоғоз, елим ва қайчидан фойдаланган ҳолда болалар чорраҳа макетини ясашга киришдилар ушбу шартга ҳам 20 дақиқа вақт берилди. Ёш тарғиботчи клуби аъзолари жамоаларга яқиндан ёрдан бериб туришди. Бу шартда хам жамоалар макетларга кетма-кетликда изоҳ бериб ўтишди.
Мусобақа якунида жамоаларни тўплаган умумий баллари эълон қилиниб, ҳар бир мусобақа иштирокчилари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда "Ҳудудгаз Жиззах" газ таъминоти филиалининг Касаба уюшмаси томонидан тайёрланган эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шу каби мусобақалар ва тадбир дастурларини тез-тез ўтказиш болаларга хаётининг эрта паллаларидан бошлаб намунали йў.л ҳаракати иштирокчиси бўлишига замин яратади. Бу эса йўлларимиздаги ҳаракатнинг тартибига ва инсонлар ҳаёти хавфсизлигини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!